

Турнинг илк баҳси Тошкентда бўлиб ўтади. Унда "Бунёдкор" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув соат 18:30 да “Локомотив“ стадионида старт олади.
Маълумот учун, 24-тур якунларига кўра "Бунёдкор" 23 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасида кетмоқда. "Машъал" эса 4 очко билан турнир жадвалининг сўнгги ўрнидан жой олган.
22 октябрь
"Бунёдкор" - "Машъал"
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусан Ҳудоебериев, Ойбек Бобоев
Тўртинчи ҳакам: Алишер Тўхтасинов
ВАР: Рустам Чориев
АВАР: Ислом Азимов
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Даврон Иброҳимов



