Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"

Mirjalol Normatov
12 окт 2025, 18:56
Коло Туре "Манчестер Сити"да Пеп Гвардиола қўл остида ишлаётганидан мамнун.

Июль ойида "шаҳарликлар" матбуот хизмати 44 ёшли Коло Туренинг жамоада ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаганини маълум қилганди.

Собиқ ҳимоячи 2009-2013 йилларда "шаҳарликлар" таркибида ҳаракат қилган. 2024 йилдан эътиборан "Сити"нинг U18 жамоасида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаётганди.

"Фаолиятимда Пеп Гвардиола қўл остидаги ўйинлар етишмаётганди. Энди мен унинг ёнида ишлаяпман.

У шунчаки топ-мураббий эмас, балки, фантастик инсон. У сизга гапираётганда доимо қўллаб-қувватлайди.

Гвардиола ҳақида соатлаб гапиришим мумкин, чунки у жуда зўр инсон. Умид қиламанки, Пеп билан кўп ишлайман", - деди Туре.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca