Анвар Ғофуров: "Камчиликларимиз бор, хатолар устида ишлаймиз"

Aslanov Jasurbek
28 июл 2026, 23:35
Суперлига 14-туридан ўрин олган "Хоразм" – "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин "Сурхон" бош мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ҳар икки жамоага очко жуда керак бўлиб, осон ўйин кечмаслигини билардик. Етарли вазиятларга эга бўлдик, дарвозамоамиз томон рақиб ҳам етарли вазиятлар яратди. Афсуски, биз фойдалана олмадик, рақиб эса фойдаланиб гол урди. Ютиш учун гол уриш керак бўлади, биз шу ишни амалга ошира олмадик. Камчиликларимиз бор, хатолар устида ишлаймиз. Ҳар бир ўйинда футболчилар борини бериши керак, бугун ҳам шундай бўлди. Ўйинчиларимизга эътироз йўқ. Янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Кейинги режалар қандай?
- Навбатдаги турни "Қўқон-1912"га қарши ўтказамиз. Менимча, бу учрашув ҳам осон бўлмайди. Ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, навбатдаги баҳсда тўп киритамиз.

- Айтиб ўтганингиздек, иккала жамоада ҳам кўп имкониятлар бўлди. "Хоразм" ҳақида фикрингиз қанақа?
- Рақиб менда илиқ таассурот қолдирди. Яхши футболчилар бор, яхши мураббийлар штаби йиғилган. "Хоразм" ўз йўналишида ҳаракат қиляпти. Кейинги учрашувларда "Хоразм"га, шунингдек ўз жамоамиз "Сурхон"га омад тилаб қоламан.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia