Чемпионлар лигаси саралаши. "Сабаҳ" кейинги босқичга чиқди, Раҳмоналиев асосий таркибда ўйнади

Aslanov Jasurbek
28 июл 2026, 22:37
УЕФА Чемпионлар лигаси иккинчи саралаш босқичи ўйинлари якунига етмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев тўп тепадиган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” жамоаси Финляндиянинг “Купс” клуби меҳмони бўлди. Дастлабки ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучган озарбайжонликлар жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишди. Раҳмоналиев баҳсни асосий таркибда бошлади, 60 дақиқада сариқ карточка олди ва 78 дақиқада алмаштирилди. “Сабаҳ” катта эҳтимол кейинги босқичда Польшанинг Познаннинг “Лех” жамоасига қарши ўйнайди.

Чемпионлар лигаси саралаши. “Купс” (Финляндия) - “Сабаҳ” (Озарбайжон) 0:2
Голлар: Симич 52, Микелс 70.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›