

Унга кўра, жамоа иккита ўқув-машғулот йиғини ўтказади ва тўртта ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
“Яшиллар” тайёргарликнинг биринчи босқичини 2026 йилнинг 9-17 ноябрь кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғини билан бошлайди. Мазкур йиғин доирасида иккита ўртоқлик баҳси ташкил этилади: дастлаб 13 ноябрь, жума куни Кореяга қарши, сўнгра 17 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши майдонга тушилади.
Иккинчи босқич эса 2026 йил 21 декабрдан 2027 йил 3 январга қадар Ал Ҳубар шаҳрида ўтказиладиган йиғинни ичига олади. Бу вақт оралиғида Саудия Арабистони термаси яна иккита назорат учрашуви ўтказади.
Саудия арабистониликлар 27 декабрь, якшанба куни Қатар билан куч синашади, сўнгра тайёргарлик жараёнини 2027 йил 2 январь, шанба куни Иордания терма жамоасига қарши ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтадиган ўйин билан якунлайди.



