"Трактор" – "Нефтчи" учрашуви кореялик ҳакамларга топширилди

Sherzod Nurmatov
30 окт 2026, 16:05
Осиё футбол конфедерацияси Элит ОЧЛ турнири 4-туридан ўрин олган Эроннинг "Трактор" ва Фарғонанинг "Нефтчи" клублари ўртасидаги учрашувга ҳакамлар бригадасини тайинлади.

Мазкур баҳсни кореялик Чой Хён Жай бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Жанг Жунг Пил ва Чун Жин Хи ёрдам беради.

Тўртинчи ҳакам вазифасини Чхэ Сан Хёп бажаради.

VAR тизимига Ким Вусонг масъул этиб тайинланган. Унга Чой Чул Жун ёрдам беради.

Маълумот учун, "Трактор" ва "Нефтчи" ўртасидаги Элит ОЧЛ 4-тур учрашуви 2 ноябрь куни Ўмон пойтахти Маскат шаҳридаги "Султон Қобус" спорт мажмуасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Аввалроқ "Трактор" ОФКни "Нефтчи"га қарши ўйинда иштирок этмаслик билан огоҳлантиргани ҳақида хабар берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›