"Манчестер Юнайтед" январда "Ман Сити" ҳимоячисини сотиб олишга тайёр

4 ноя 2026, 09:15
"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнасида қўшниси "Манчестер Сити"дан чап қанот ҳимоячиси Райан Аит-Нурини ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Аит-Нури "Сити" бош мураббийи Энцо Маресканинг ишончидан умуман маҳрум бўлиб, Премьер-лиганинг жорий мавсумида бирор марта ҳам майдонга тушмади.

Аит-Нури бундай вазият билан келишиш ниятида эмас ва аллақачон январда янги клуб топишга умид қилмоқда. 25 ёшли алжирлик футболчининг бу ҳолати "Юнайтед"нинг эътиборини тортди.

Sky Sport Germany хабарига кўра, Манчестернинг икки клуби ўртасидаги мураккаб муносабатлар "Юнайтед" учун муаммо туғдирмайди, шунингдек, "қизил иблислар" Аит-Нури билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишда ҳам қийинчиликка дуч келмаслиги керак.

Ягона савол — "Сити" ўз қўшнилари билан битим тузишга розими ва агар рози бўлса, қандай нарх эвазига?

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sport Germany