

2025 йилнинг декабрида футболчилик фаолиятини якунлаган 34 ёшли англиялик мураббий сифатида иш топишга уринмоқда, аммо ҳозирча ҳеч қандай таклиф олмаяпти.
"Ишсиз қолиш — катта стресс. Барча малакам етарли бўлган иш учун ариза топшириб, ҳатто суҳбатга ҳам таклиф ололмаслик оғриқли, лекин бу саросимага тушишим кераклигини англатмайди. Уолт Диснейни 300 дан ортиқ марта рад этишган, рад этилиш кўпчилик инсонлар тарихининг бир қисмидир. Мен учун энг қийини — мақсадларимга тўғри келмайдиган ишларни рад этиш", – деб ёзди Колкер.
Шунингдек, Кокер кун тартиби ва эрталабки югуришлар унга хотиржамликни сақлашда ёрдам бераётганини қўшимча қилди.
Собиқ футболчи Премьер-лигада "Тоттенхэм", "Суонси", "Кардифф", КПР ва "Ливерпуль" жамоалари сафида 120 дан ортиқ ўйин ўтказган. Англия терма жамоаси таркибида 2012 йил 1 та ўйинда майдонга тушиб, Швецияга гол урган. Сўнгги йилларда у "Коньяспор"да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритди ва 2026 йилнинг сентябрида жамоани тарк этди.



