

28 ёшли кореяликнинг трансфери ёзги трансферлар вақтида амалга ошиши мумкин.
Ким Мин Жэ 2024/25 йилги мавсум "Бавария" сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Унинг шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Ким Мин Жэ ҳозирча Англияда ўйнамаган - у аввалроқ "Наполи", "Фенербахче", Хитойнинг "Бейжинг Гоан", Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" ва "Генжу" клубларида ўйнаган.



