

Бразилияликлар 1/8 финалда Норвегияга (1:2) имкониятни бой бериб, турнирни тарк этишди.
"Биз Бразилия ҳақида гапиряпмиз, Бразилия – Норвегия ўйинини кўрдингизми? Бу Бразилияни кўришнинг ўзи кишини кўнглини айнитади. 35 ёшли Неймар келади (аслида форвард 34 ёшда), у 5 йилдан бери ўйнамаяпти... Ва айнан у ўйин охирида нимадир яратишга уриняпти... Қолганлар қаерда? Техник маҳоратга эга бразилияликлар қаерда? Мени Пакета ёки бошқа биров ҳақида ишонтиролмайсиз...
Ростини айтсам, бу нормал ҳолат эмас... Сифат ҳақида гапирганда, гап тўпни назорат қилишда кетади. Бразилия – Норвегия ўйинини мисол қилиб оламан, 2-гол, Холанд тўпни қабул қилиб олади ва назорат қилади – у вақт ва бўш ҳудуддан қандай фойдаланаётгани кўриниб турибди. Кейин у тўпни олдинга суради ва зарба беради. Ҳаммаси жуда оддий!
Эндрик эса тўпни юмалатиб боради, у дарвозабон қаршисида ёлғиз қолади... Агар тўп Роналдода бўлганида, у дарвозабонни йўқ қилиб, тўпни дарвозага киритиб қўйган бўларди", – деди Джоркаефф.



