Анчелотти Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганидан сўнг ўз келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

6 июл 2026, 12:05
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганидан кейин ўз лавозимини тарк этмаслигини маълум қилди.

"Биз ишлашда давом этишимиз, янада кучайишимиз ва янги ғоялар излашимиз керак. Мен бу мағлубиятни якун эмас, балки янги даврнинг бошланиши деб ҳисоблайман", — дея Анчелоттининг сўзларини журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида келтирди. Журналистнинг қайд этишича, Анчелотти бош мураббийлик лавозимидан кетишни режалаштирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Бразилия терма жамоаси Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›