

Учрашувни Франсуа Летексье бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарган.
"Ҳамманинг кўз ўнгида содир бўлган бу ҳакамлик қандай экани барчага аён эди. Бу ҳақда ортиқча гапирмайман. Ҳакамлик борасида ҳаммаси тушунарли. Голимизни бекор қилишди, пенальти белгиланмади. Пенальти ўрнига қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик.
Бизнинг эътирозларимиз фақат ҳакамга, яъни унинг хатоларига нисбатан эди. Биз айнан шу сабабли эътироз билдирдик, бошқа ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас.
Сардор Салоҳ кийиниш хонасига кириб, барча футболчиларни йиғди ва улар билан гаплашди. У шундай деди: 'Омад келмади, ҳаммаси тугади. Бу Аллоҳнинг иродаси ва У истаган нарса содир бўлди. Келинглар, олдинга қараб юрамиз, Аллоҳ хоҳласа, олдимизда яна яхши кунлар бўлади'", – деди Алаа.



