

Россия терма жамоалари ва клублари 2022-йилдан бери ФИФА ва УЕФА шафелигидаги мусобақалардан четлатилган.
Аввалроқ, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Россия олимпия қўмитаси (РОК) ҳуқуқларини вақтинча тиклаганидан сўнг, Халқаро футбол федерацияси Россия жамоаларига нисбатан қўйилган тақиқни олиб ташлаш имкониятини муҳокама қилиши ҳақида хабар берилганди.
Энди ХОҚнинг бу қадамини қандай талқин қилиш ҳар бир спорт федерациясининг ўз ихтиёрида қолмоқда.
The Telegraph маълумотларига кўра, ФИФА ва УЕФА ҳозирча россиялик клублар ва миллий терма жамоаларга нисбатан худди шундай чораларни кўришни режалаштирмаяпти.



