

Якшанба куни бразилияликлар 1/8 финалда Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
"Карло Анчелотти — футбол тарихидаги энг буюк мураббийлардан бири, аммо бугун у жуда кўп хатоларга йўл қўйди. Мен ҳалиям тушуна олмаяпман, нима учун Жоао Педро Жаҳон чемпионати таркибига киритилмади. У ажойиб мавсумни ўтказди, яхши спорт формасида эди ва Бразилияга бошқача услуб таклиф қила оладиган ҳужумчи керак эди", — деди Роналдо.
"Яна бир савол Эндрик борасида. У майдонга тушган ҳар сафар ўзининг ғайрати, тажовузкорлиги ва кутилмаган ҳаракатларини намойиш этди. Шунга қарамай, у Жаҳон чемпионатининг катта қисмини захира ўриндиғида ўтказди".



