Юрий Жоркаефф: "Погба агентини ўзгартирса яхши бўларди"

Narzulla Saydullayev
5 янв 2014
Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Юрий Жоркаефф Поль Погба борасида ўз фикрларини билдирди.
- Погба ёш бўлишига қарамай ўз амплуасида Еворпада энг кучлилардан бирига айланди. У "Ювентус"да қолиб ҳам ривожлана олади. Ҳозирги вақтда бошқа клубга ўтиш тўғри бўлмаса керак. Погба агентини ўзгартирса яхши бўларди, - дейди Жоркаефф L`Equipe нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Погба таниқли агент Мино Райола билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football.kulichki.net