Жоау Канселу: "Криштиану Роналду — бизнинг сардор ва миллий терма жамоанинг тимсоли"

Sherzod Nurmatov
5 окт 2026, 17:15
Португалия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Жоау Канселу жамоа қароргоҳини муддатидан олдин тарк этган ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"У тарихдаги энг яхшиси. Унинг Португалия учун қандай аҳамиятга эга экани ва бу мамлакатга нималар берганини ҳамма билади. Ҳаммаси, албатта, энг яхши тарзда якун топишига ишонаман. Барчамиз вазият сокинлик билан ва Криштиану лойиқ бўлган ҳурмат кўрсатилган ҳолда ечилишини истаймиз. У бизнинг сардор ва миллий терма жамоанинг тимсолидир", – дея 32 ёшли футболчининг сўзларини келтирди Фабрицио Романо.

41 ёшли Роналду Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги Данияга қарши баҳс (3:2) олдидан терма жамоа ихтиёрини тарк этганди. Аввалроқ бош мураббий Жорже Жезуш Норвегияга қарши учрашувда (2:1) ҳужумчини майдонга туширмасликка қарор қилганди, ваҳоланки, ОАВ маълумотларига кўра, мураббий ва футболчи ўртасида Роналду 30 дақиқа ҳаракат қилиши бўйича келишув мавжуд бўлган.

Шу билан бирга, "A Bola" нашри берган хабарга кўра, Жезуш ноябрь ойида бўлиб ўтадиган Миллатлар Лигаси баҳсларига Роналдуни чақириш ниятида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›