

"Биз анчагина босим ўтказдик, бироқ барибир гол ура олмадик. Бу аламли, албатта. Умуман олганда, ўз ўйинимиздан мамнун бўлсак арзийди, ижобий жиҳатлар кўп бўлди. Биргаликда шуғулланаётганимизга эндигина бир ҳафта бўлганини ҳам унутмаслик керак. Ғалаба қозонишни истагандик, аммо ўхшамагани барчаси ёмон дегани эмас", – деди Вирц.
Германия 5 очко билан "A" лигаси 2-гуруҳида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги баҳсда, 13 ноябрь куни немислар сафарда Сербия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:45 да бошланади.



