

"Мен ҳамиша ҳужумда уч ёки тўртта позицияда ўйнаганман. Мураббий билан тактика ҳақида ҳали гаплашганим йўқ, ўйлашимча, буни шу ҳафтада қиламан. Аммо мен бу ерда жамоага ёрдам бериш учунман.
Мен ҳужумчиман, аммо ўз фаолиятимнинг 30-40 фоизини қанотда ўтказганман. Футбол ўйнашни қанотда бошлаганман. У ерда ўйнай оламан. Менда ушбу сифатлар бор. Жамоани янада яхшилаш учун келганим йўқ, чунки бу ерда шундоқ ҳам даҳшатли футболчилар бор, улар жуда яхши. Ҳужумчилар ҳам, вингерлар ҳам — мен улардан бири бўлишим керак", – деди Жезус.



