"Реал" Мендини ЕЧЛ қайдномасига киритмади

Sherzod Nurmatov
4 сен 2026, 14:25
"Реал" ҳимоячи Ферлан Мендини 2026/27 йилги Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи қайдномасига қўшмади.

31 ёшли француз футболчисининг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача тузилган. Ўтган мавсум якунида футболчи ўнг оёқ сон тўғри мушагининг пай жароҳатини олиб, операция қилинганди. Тикланиш тахминан 5 ой давом этади.

Шу билан бирга, "Реал" бошқа жароҳат олган футболчиларни — ҳимоячи Эдер Милитао ва ҳужумчи Родригони қайдномага қўшди.

"А" рўйхатидан жами 25 нафар футболчи жой олди. Клуб тарбияланувчилари бўлган яна 11 нафар ўйинчи эса "В" рўйхатига ўтказилди.

2026/27 йилги Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида "Реал" "Интер", "Арсенал", ПСВ, "Рома", "Лейпциг", "Шахтёр", ЛАСК ва АЕК клубларига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›