“Гулистон” клуби қошида академия очилди

Sherzod Nurmatov
4 сен 2026, 12:20
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жорий йил Профессионал футбол лигасининг Биринчи лига мусобақасида иштирок этаётган “Гулистон” клуби футбол академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда клуб президенти Ойбек Ашурматов, бош мураббий Аббос Эргашев, Сирдарё вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Анвар Бўронов, вилоят футбол ассоциацияси вакиллари, ёш футболчилар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

2.jpg3.jpg4.jpg5.jpg

Маросим давомида академиянинг фаолияти ва келгусидаги режалари ҳақида маълумот берилди. Якунда ёш футболчиларга либослар, мураббийларга эса машғулотлар учун зарур спорт анжомлари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, “Гулистон” футбол клуби Ойбек Ашурматов, Жаҳонгир Жиямуродов бошқарувида ижобий таассурот қолдирмоқда. Жамоа Биринчи лигада ўз минтақасида яққол пешқадам. Шунингдек, Ўзбекистон Кубогида Биринчи лига жамоалари орасида биринчи бўлиб, чорак финалга етиб келди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia