Атиги 3 дақиқалик суҳбат: Моуринью Себальоснинг тақдирини қандай ҳал қилди?

Sherzod Nurmatov
4 сен 2026, 14:50
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью ярим ҳимоячи Дани Себальоснинг клубни қандай тарк этганини сўзлаб берди.

Шу ҳафтада 29 ёшли испаниялик футболчи "Бетис" билан шартнома имзолади.

2.jpg

"Биз телефонда 3 дақиқа гаплашдик ва мен унга унга ишонч билдирмаслигимни айтдим. У эса шундай жавоб берди: "Агар сиз менга ишонч билдирмасангиз, унда эркин агент бўлишни ва фаолиятимни нима қилишни ўзим ҳал этишни афзал кўраман", деди. Бир неча кундан кейин футболчи ва клуб ўртасидаги шартнома бекор қилинди", – деди Моуринью.

Себальос 2017 йилдан буён "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. У барча турнирларда 215 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилган.

"Реал" таркибида ярим ҳимоячи уч мартадан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби бўлди, икки мартадан Испания чемпионати ва Испания Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, бир мартадан Испания Кубоги ҳамда Қитъалараро Кубогида зафар қучди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS