

Манба маълумотларига кўра, Лондон клуби 23 ёшли испаниялик футболчини жамоани тарк этган Энцо Фернандеснинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда ва унинг трансфери учун 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
"Атлетико" Барриос билан хайрлашиш ниятида эмас. Ярим ҳимоячининг шартномасида 500 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган.
Барриос ўтган мавсум барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Атлетико" билан битими 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.



