

Корея Республикаси – Чехия 0:0
07:00, 12 июнь, ГвадалахараКорея Республикаси: Ким Сён Кю, Ли Хан Бом, Ким Мин Жэ, Ли Тэ Сок, Сол Юн Ву, Ли Ки Хюк, Хван Ин Бём, Пэк Сын Хо, Ли Чжэ Сун, Ли Кан Ин, Сон Хён Мин.
Чехия: Матей Коварж, Ярослав Зелены, Ладислав Крейчи, Штепан Халоупек, Владимир Цоуфал, Робин Гранач, Александр Сойка, Томаш Соучек, Лукаш Провод, Павел Шульц, Патрик Шик.
39. Сон Хён Мин майдон марказидан юриш қилди ва икки ҳимоячидан ўтиб, зарба йўллади. Яна ноаниқ. Сон иккинчи имкониятдан фойдалана олмаяпти
38. Зарбаа! Сон Хён Миннинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Кореяликлар анчадан бери ҳужум қилишмаётган эди
33. Ўйин бироз тенглашди. Чехия ҳам жонланиб қолди.
26. Чехия термаси аъзоси Павел Шульц оддий ҳолатда ўз либосини йиртиб олди. Puma бренди учун антиреклама, баъзи либос ишлаб чиқарувчи брендлар буни кўриб, “хурсанд” бўлишган бўлса не ажаб.

19. Тўпни назорат қилиш бўйича корейслар яққол устун – 64% га 26%
15. Чехия томонидан уюштирилган қарши ҳужум сал қолса гол билан тугар эди. Патрик Шик узатмадан кейин яқиндан зарба берди, лекин ҳимоячи тўпни тўсиб қолди. Тўп майдон ташқарисига чиқди ва бурчак зарбаси берилди. Чехия яна ҳужум қилиш имкониятига эга бўлади.
14. ЗАРБАА! Ли Кан Ин узоқ масофадан ажойиб зарба йўллади, аммо тўпни дарвозабон Ковар қайтариб қолди. Бурчак тўпи.
12. Жанубий Кореядан ажойиб ҳужум. Ли Кан Ин тўпни ҳаволатиб, жарима майдончаси ичига узатди. Тўп ҳужумчидан Сон Хён Минга узатилди, Соннинг зарбасини эса ҳимоячи тўсиб қолди. Корейслар голга яқинлашмоқда.
10. Ҳозирча тўлиқ устунлик Жанубий Кореяда. Чехия ҳимояланмоқда.
6. Корейслар қанотга узатилган диоганалдан сўнг яхши ҳужум ташкил қилишди, аммо якуний узатмага бироз аниқлик етишмади.
4. Икки жамоа ҳам учрашувнинг дастлабки дақиқаларини Жаҳон чемпионати “ҳаво”сини ўрганишга сарфлашмоқда.
1. Учрашув старт олди!
Гвадалахара стадиони:

Жамоалар таркиби қуйидаги кўринишда:



