

"Барселона"нинг 16 ёшли вингери ЖЧ-2026 учун терма жамоанинг якуний таркибига киритилди.
"У ниҳоятда ҳаяжонда. У жуда сабрсиз. У ёш, аммо анча етук. Ва бу ўзининг имконияти эканини билади.
Ҳаётда ўз имкониятларингдан фойдаланиб қолишинг керак. Кейинги жаҳон чемпионатигача қандай ҳолатда бўлишингни ҳеч қачон билмайсан. Бу эса Ламин Ямал учун айни имконият. У жуда яхши ва жамоадошлари унга ўзининг энг яхши қирраларини намоён этишга ёрдам берганида, у янада кучаяди.
Назаримда, бизда кўплаб позицияларда дунёнинг энг яхши ўйинчилари тўп суради ва бу унинг янада яхшироқ ўйнашига ёрдам беради", — деди де ла Фуэнте RTVE телеканали дастурида.



