

"Бу каби мусобақалар ниҳоятда тенг курашлар остида ва қийин ўтади. Ҳар бир жамоанинг ўз хусусиятлари бор ва Кабо-Верде ўз қўлидан келадиган ишни жуда яхши бажарди. Агар биринчи бўлимда гол урганимизда, ўйин тамомила бошқача тус олган бўларди. Бу натижа бизга ўсиш ва ривожланишда давом этишимиз кераклигини эслатиб туради. Биз хотиржаммиз ва турнир узоқ давом этишига ҳамда олдинда яна еттита учрашув иштирок этишимизга ишончимиз комил", — дея де ла Фуэнтенинг сўзларини иқтибос келтиради Marca нашри.


