Родри Кабо-Верде билан 0:0 ҳисоби ҳақида: "Улар майдон марказидан ўтишмоқчи ҳам эмасди"

Aslanov Jasurbek
16 июн 2026, 01:30
Родри Жаҳон чемпионатида Кабо-Вердега қарши кечган дуранг (0:0) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ўхшамади, лекин ўзимизни айблаш учун катта асос йўқ. Биз бу ўйинда сабрли бўлиш кераклигини билардик. Рақиб ҳимояга ётиб олди, биз вазиятлар яратдик, аммо гол уролмадик. Бундай жисмонан бақувват ва ёпиқ ўйнайдиган жамоага қарши туриш қийин. Ижобий жиҳати шундаки, рақиб деярли хавф туғдирмади, аммо биз ўз вазиятларимиздан фойдаланишни яхшилашимиз керак. Жамоа ҳаракат қилди, биз уюшқоқлик билан ўйнадик, лекин ҳимояга бу қадар чуқур чекинган жамоага қарши кўплаб вазиятлар яратиб бўлмайди, шунинг учун мавжуд имкониятлардан фойдаланиш зарур. Улар айнан шундай ўйнашмоқда ва марказий чизиқдан ўтишмоқчи ҳам эмасди. Биз аниқликни оширишимиз керак. Бундай услубдаги рақибларга қарши қанча кўп ўйнасак, шунчалик яхшироқ бўлиб борамиз", – деди Испания терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси La 1 эфирида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca