

18 ёшли "Барселона" футболчиси ҳозирда сон мушакларидаги жароҳатдан тикланмоқда.
"Улкан истеъдодидан ташқари, Ямаль кунига 3 соат машқ қилади, спорт залига боради, физиотерапевт, овқатланиш мутахассиси ва психолог билан ишлайди ва кўринмас ишига тўлиқ эътибор қаратади ва бу энг муҳими.
Кўринмас иш — бу кўп одамлар билмайдиган нарса. Бу касбингиз ҳақида кунига 24 соат ўйлашингиздир. Ламин учун ҳеч нарса осонликча берилмайди.
Мен уни жуда яхши биламан. Худо хоҳласа, Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда боради", – деди де ла Фуэнте.



