ЖЧ-2026. Саудия Арабистони ва Уругвай ўртасидаги учрашувда дуранг қайд этилди

Administrator
16 июн 2026, 05:05
Жаҳон чемпионати биринчи туридан ўрин олган Саудия Арабистони - Уругвай учрашувида дуранг қайд этилди.

Саудия Арабистони - Уругвай 1:1

Гол: Абдуллоҳ Ал Амри 41, Макс Араухо 80

03:00, Майами стадиони

Саудия Арабистони: Ал-Увайс — Ал-Ҳарбий (Ал-Ҳамдон 90), Ат-Тамбакти, Абдулҳамид (Лажами 90), Ал-Амрий — Аш-Шамат (Ал-Бушал 81), Канно, Ал-Хайбарий, Ад-Давсарий — Ал-Бурайкан (Ал-Ҳожий 90), Ал-Жувайр (Носир Ад-Давсарий 63).

Уругвай: Муслера — Варела, Касерес, Оливера, Винья (Санабрия 46) — Бентанкур, Вальверде, Угарте (Де ла Крус 72), Араухо (Брайан Родригес 81) — Нуньес (Каноббио 46), Виньяс (Агирре 90).

90+7. Бўлди, тугади. Саудия Арабистони ва Уругвай дуранг қайд этишди!

90+4. Уругвай штурм қилмоқда! Штурм!

90+3. Даҳшат! Федерико Вальверде жарима майдончаси чизиғи яқинида аниқ узатмани қабул қилиб олди ва кучли зарба берди, аммо дарвозабон ажойиб сейв билан тўпни қайтарди. Уругвай бурчак зарбасига эга бўлди.

90+3. Саудия Арабистони терма жамоасида ўзгариш. Мотеб Ал-Ҳарбий майдонни тарк этди, унинг ўрнига Абдуллаҳ Ал-Ҳамдон ўйинга қўшилди.

90+2. Саудия Арабистони терма жамоасида ўзгариш. Сауд Абдулҳамид ўрнига Али Лажами майдонга тушди.

90+1. Қандай имконият? Николас де ла Крус жарима майдончасида жуда яхши имкониятга эга бўлди ва дарвоза томон зарба берди, аммо Муҳаммад Ал Овайс ажойиб сейв билан жамоасини голдан қутқариб қолди.

90. Уругвай терма жамоасида ўзгариш. Федерико Виньяс майдонни тарк этди, унинг ўрнига Родриго Агирре ўйинга қўшилди.

84. Уругвайда ажойиб имконият! Брайан Родригес тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвоза томон зарба берди, аммо тўп ўнг устун ёнидан ўтиб кетди.

81. Саудия Арабистони терма жамоасида ўзгариш. Муҳаммад Абу Аш-Шамат майдонни тарк этди, унинг ўрнига Наваф Машари Абдулраҳмон Бушал ўйинга қўшилди.

81. Уругвай терма жамоасида ўзгариш. Максимилиано Араухо ўрнига Брайан Родригес майдонга тушди.

80. ГООООЛ! Максимилиано Араухо жарима майдончасида қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва аниқ зарба йўллади. Ҳисоб тенглашди.

72. Уругвай терма жамоасида ўзгариш. Мануэль Угарте майдонни тарк этди, унинг ўрнига Николас де ла Крус ўйинга қўшилди.

67. Федерико Вальверде жарима зарбасидан кейин дарвоза томон хавфли зарба йўллади, аммо Муҳаммад Ал-Увайс тўпни қайтариб, жамоасини голдан қутқариб қолди.

63. Саудия Арабистони терма жамоасида ўзгариш. Мусаб Ал-Жувайр майдонни тарк этди, унинг ўрнига Носир Ад-Давсарий ўйинга қўшилди.

60. Уругвайда ажойиб имконият! Мануэль Угарте (Уругвай) жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба берди, аммо тўп чап устунга тегиб майдонга қайтди.

51. Федерико Виньяс бурчак зарбасидан кейин жарима майдончасида тўпни боши билан дарвоза томон йўллади, аммо зарба чап устун ёнидан ўтиб кетди.

47. Федерико Виньяс жарима майдончасига узатилган аниқ тўпни боши билан дарвозага йўллади, аммо Саудия Арабистони дарвозабони жамоасини голдан қутқариб қолди.

46. Марсело Бьелса ўзгариш қилди. Дарвин Нуньес ўрнига Агустин Каноббио майдонга тушди.

46. Уругвай сафида яна бир ўзгариш: Хуан Санабрия Матиас Винья ўрнини эгаллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


49. Биринчи бўлим якунланди.

47. Уругвай жуда хавфли ҳужум ташкил этганди, аммо офсайд бор экан.

46. Биринчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди.

45. Уругвайдан яхши ҳужум. Ал Овайс тўпни эгаллаб олди.

44. Абдуллоҳ Ал Амри бугун фаол. Илк огоҳлантириш ҳам унга насиб этди. Қўполлик учун.

44. Саудия Арабистони иккинчи гол учун ҳаракатни бошлади.

41. ГООООООЛ! Саудия Арабистони ҳисобни очмоқда. Абдуллоҳ Ал Амри Муслерадан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Осиёликлар ёндиришмоқда.

38. Саудия Арабистони яхши ҳужумлар уюштирмоқда.

37. Фернандо Муслера! Ажойиб сейв. Ал Амрининг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

30. Уругвайнинг 21-рақамли футболчиси Федерико Виняс ажойиб имкониятга эга бўлди, бироқ унинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

27. Учрашув қайта давом эттирилади.

23. Жамоалар сув ичиб олишади, АҚШ каналларида эса реклама айлантирилади.

20. Уругвай ҳужумда фаоллашди, аммо яққол ҳужум йўқ

17. Тўп назорати Уругвай томонига ўтиб бормоқда.

8. Иккала жамоада ҳам яроқсиз паслар кўзга ташланмоқда.

5. Дастлабки зарба эса Уругвай ижросида. Макс Араухонинг зарбасини Овайс қайтарди.

3. Дастлабки ҳужум саудлар томонидан амалга оширилди.

1.  Учрашув бошланди.

Жамоалар таркиби:

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф