

Испания терма жамоаси Кабо-Вердега қарши ўйинда устунлик қилди, аммо ғалаба қозона олмади.
Луис де ла Фуэнте ва Бубишта шогирдлари ўртасидаги баҳс дуранг билан якунланди – 0:0.
Испанияликлар 62% вақт давомида тўпга эгалик қилди, рақиблари эса 28% вақт, яна 10% вақт давомида тўп учун кураш кечди.
Испания терма жамоаси 27 та зарба йўллади ва 7 таси дарвозага аниқ борди, Кабо-Верде эса 6 марта зарба берди, фақат биттаси аниқ чиқди.
Шуниси эътиборга лойиқки, Бубишта жамоаси рақибдан 17 марта тўпни олиб қўйди, бироқ бор-йўғи бир марта қоида бузди – бу Opta Sports статистикаси юритилишни бошлагандан бери (1966 йилдан) ЖЧ рекорди ҳисобланади.



