Туниснинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум

16 июн 2026, 08:25
Франциялик мутахассис, аввал Саудия Арабистони миллий терма жамоасини бошқарган Эрве Ренар Тунис терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Ромен Молина ўзининг X (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тунисни бошқариб келган Сабри Лямуши жаҳон чемпионатидаги илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг бош мураббийлик лавозимидан бўшатилган эди. Гуруҳ босқичининг илк учрашувида Тунис терма жамоаси Швецияга 1:5 ҳисобида йирик кўринишда мағлуб бўлган эди.

Тунис терма жамоаси навбатдаги учрашувини 21 июнь куни Япония миллий терма жамоасига қарши ўтказади

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com