Де ла Фуэнте "Реал" футболчиларининг ЖЧ-2026 қайдномасида йўқлиги ҳақида: "Менда маҳаллийчилик тафаккури йўқ"

26 май 2026, 09:40
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте ЖЧ-2026 қайдномасида "Реал" футболчилари нима учун йўқлигига изоҳ берди.

"Мен футболчиларнинг қаердан эканлигига қарамайман. Менда баъзи мухлисларга ўхшаган маҳаллийчилик тафаккури йўқ. Мен учун бунинг аҳамияти йўқ.

Мен ҳеч кимга маслаҳат бера олмайман, шунчаки футболчилардан ушбу мамлакат руҳини ҳозиргидек ҳис қилишларини сўрайман, холос", — дея Де ла Фуэнтенинг сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида амалдаги Европа чемпионлари Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвайга қарши баҳс олиб боришади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›