Испания ноҳуш анъанани давом эттирди

16 июн 2026, 07:46
Испания терма жамоаси Кабо-Верде билан дуранг ўйнаб, жаҳон чемпионатларидаги европаликларнинг сериясини давом эттирди.

Жорий асрда Европанинг амалдаги чемпионлар жаҳон биринчиликларидаги ўзларининг илк учрашувларида бирор марта ҳам ғалаба қозона олишмаган.

ЖЧ-2002: Евро-2000 ғолиби ҳисобланган Франция терма жамоаси турнирни Сенегалдан қабул қилиб олинган мағлубият (0:1) билан бошлаган.

ЖЧ-2006: Европада амалдаги чемпион бўлиб турган Греция терма жамоаси ушбу мундиалга умуман йўлланма ололмаган.

ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014: Испанлар дастлабки турларда мос равишда Швейцария (0:1) ва Нидерландия (1:5) терма жамоаларига имкониятни бой беришган.

ЖЧ-2018: Португалия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1-турида Испания билан жанговар дуранг (3:3) қайд этган.

ЖЧ-2022: Евро-2020 ғолиби бўлган Италия терма жамоаси эса Қатардаги жаҳон чемпионатида иштирок этмаган

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru