"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди

Narzulla Saydullayev
9 июн 2025, 18:53
Кристиан Киву "Парма"ни тарк этди.

Италия клуби ўзаро келишувга кўра 44 ёшли мутахассис билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Тез орада у "Интер" билан шартнома тузиши кутилмоқда.

Руминиялик мураббий шу йилнинг февралидан буён "Парма"ни бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа 3 ғалаба, 7 дуранг, 3 мағлубият қайд этди ва А Серияда 18-ўриндан 16-ўринга кўтарилди. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: parmacalcio1913.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›