

"Менда бу йил уни ютишим мумкинлиги ҳақида ҳис-туйғу бор, шунинг учун чеккада турмайман.
Бу якка тартибдаги мукофот. Футболчининг якка тартибда нима қилганига қарашади. Одамлар мени трофейлар юта олмаган дейишади, лекин мен "Олтин тўп"ни кимдир бир овоздан олганини ва ҳамма нарсага ҳамиша мос келганини кўрмаганман. Кимдир қачондир 100% овоз билан ютганини билмайман. Бу дегани, ҳамиша ўша инсон бунга лойиқ эмас эди деб ҳисоблайдиган кимдир топилади.
Жаҳон кубоги тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиш, мавжуд бўлган энг муҳим турнирда спортнинг барча буюк афсоналарини ортда қолдириш – бу хотирада муҳрланиб қоладиган, жаҳон миқёсидаги воқеадир. Дунёнинг энг кучлилари ўйнайдиган энг муҳим мусобақаларни энг яхши тўпурар мақомида якунлаш – бу муҳим. Бундай ҳикоялар ҳамиша мукофот билан тугаши керак", – деди "Реал" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси France Football га берган интервьюсида.



