

– Сиз ва Винисиус майдонда бир-бирингизга мос келмаслигингиз ҳақида баҳслар бор. Бу ҳақда нима дейсиз?
– Билмадим... Бу шунчаки "Реал" атрофидаги миллионлаб фикрлардан бири, чунки бу дунёдаги энг машҳур ва энг катта клуб. Мен бошқалар айтаётган ҳамма нарсани назорат қила олмайман.
Бизда умумий мақсад бор — "Реал" ўйинлар ва совринларни ютиши керак. Биз фақат ўз қўлимиздан келадиган нарсаларни назорат қилишга ҳаракат қиламиз, одамларнинг фикрини эса назорат қила олмаймиз. Аммо айтилаётган гапларга қулоқ солишимиз мумкин. Ва биз ҳамиша олдинга интилишга, янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.
– Сиз, Винисиус ва Беллингемнинг энг яхши спорт формангизни намойиш этиш борасида Моуринью билан ишлаш қандай кечмоқда? Майдондаги ўзаро тушунишингиз атрофида баҳслар кетаётганини тушунасизми?
– Билмадим... Менда ҳар бир ўйинни асосий таркибда бошлайдиган 11 нафар футболчининг энг яхши формасини шакллантириш бўйича узоқ муддатли қараш мавжуд. Мен қайсидир ўйинчиларни жамоадан чиқариб ташлаш маъносида гапирмаяпман.
Одамларга, журналистларга бу нарса ёқишини биламан ва бу мутлақо нормал ҳолат, чунки бу ҳамиша яхши сотилади, аммо... Сизни билмадим-у, лекин мен ҳар доим жамоа ҳақида ягона бир бутун сифатида ўйлаш тарафдориман.
Биз янада яхшироқ бўлишимиз, мавсумда бизни кутаётган ва биз ютишимиз керак бўлган совринлар тақдирини ҳал қиладиган лаҳзаларга тайёр бўлишимиз мумкин, – деди франциялик футболчи.



