Моуринью "Реал" олдида ЕЧЛ соврини қарздорман деб ҳисобламайди

Aslanov Jasurbek
7 сен 2026, 22:38
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью клуб олдида Чемпионлар лигаси соврини қарздорман деб ҳисобламайди.

Португалиялик мутахассис 2010 йилдан 2013 йилгача "Мадрид"ни бошқарган ва учта совринни қўлга киритган — Испания чемпиони, Кубок ва Суперкубоги, ЕЧЛда эса жамоа ярим финалгача етиб борган. Ушбу ёзда Жозе клубга қайтди.

8 сентябрь куни "қаймоқранглилар" Чемпионлар лигаси-2026/27 умумий босқичининг 1-турида "Интер"ни қабул қилишади.

– "Реал" олдида Чемпионлар лигаси соврини қарздорман деб ҳисоблайсизми? – Йўқ. Менинг "Мадрид"да иккита турли даврим бор, биринчиси 2013 йилда якунланган. Биз ютишимиз мумкин бўлган нарсаларни ютдик ва бой берган нарсаларимизни бой бердик. Бор кучимизни бердик, аммо ҳаммаси тугади — ушбу саҳифа ёпилган. Ўтмиш билан ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Бу шунчаки "Реал" тарихидаги иккита турли давр.

2010 йил ҳолатига кўра, биз кўп йиллар давомида чорак финалгача етиб бора олмаганмиз ва ярим финалда ўйнамаганмиз (клуб кетма-кет 6 йил 1/8 финал босқичида мусобақани тарк этган эди).

Ҳозир эса бу сўнгги йилларда, билмадим, нечта ЕЧЛни ютган "Реал": олтита, еттита ёки саккизтами? Бу иккита турли давр, аммо бу менинг фикрлаш тарзимни ўзгартирмайди.

Агар сиз мендан "Реал" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозонсам хурсанд бўлармидим, деб сўрасангиз, албатта, ҳа. Албатта! Аммо бу илгари буни уддалай олмаганим билан мутлақо боғлиқ эмас, – деди Моуринью.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As

Сўнгги янгиликлар

Барча ›