

Симоне Индзаги жамоаси бугун Саудия Арабистони лигасининг 6-турида ўз майдонида НЕОМга имкониятни бой берди (0:2).
“Ал Ҳилол” - НЕОМ 0:2
Голлар: Кулибали 15 (автогол), Коне 45.
Ар-Риёд клуби 2025 йилнинг апрелидан бери илк бор мағлуб бўлди. Мағлубиятсиз серия 47 та ўйинни ташкил этди ва ўтган бутун чемпионатни ўз ичига олган эди.
"Ал Ҳилол" айни дамда жадвалда пешқадамликни сақлаб турибди — унда 15 очко бор, ушбу турда ҳали майдонга тушмаган "Ал Насср" ва "Ал Қодисия" ҳисобида эса 12 очкодан мавжуд.



