Холмирзабек Боймирзаев: "ТерДУ" мавсумни яхши тугатишга ҳаракат қилади"

Aslanov Jasurbek
7 сен 2026, 21:43
Пролига 18-туридан ўрин олган "ТерДУ" – "Жайхун" учрашувидан сўнг "ТерДУ" дарвозабонлар мураббийи Холмирзабек Боймирзаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Аввало "Жайхун"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун яхши ўйин бўлди, фақат бизга омад етишмади.

- Бугун жамоангиз иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилди. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
- Захирадан янги кучларни туширдик ва улар ўйинга қўшишди. Захирадан тушганлар баҳсга тез киришиб кета олишди. Умуман олганда жамоамиз ёмон ўйнамади. Биласиз, сунъий майдонда тўп тепиш қийин, шунга қарамай ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик.

- "ТерДУ"да молиявий муаммолар борлигидан ҳамма хабар топиб бўлди. Жамоа ушбу мавсумни охиригача етказиб қўя оладими? Сафар ўйинларига пул топиладими?
- Чиндан ҳам молиявий аҳволимиз оғир. Университет пул бермаяпти. Сафар ўйинларида ўзимизнинг акамиз Жасур ака ёрдам беряпти. Насиб қилса мавсумни яхши натижа билан тугатамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia