UZ

Сўнгги янгиликлар

10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  0 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  2 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  2 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  6 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5

Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими? Янгиликлар

Ички ҳиссиёт. Бугун Тошкентда "суғур куни" бўладими?

Ҳар қандай нарсанинг ибтидоси бўлгани каби интиҳоси яъни якуни ҳам бор.


Бунёдкор

Андрия Филипович - 35', Усмонали Исмоналиев - 78'

Суперлига. 26-тур

30/11/2024, 15:00

0
:
2
Тугади

Пахтакор

45'
90'
10'  Бобурбек Юлдашев (Александр Зевадинов)
35'  Андрия Филипович
35'  Асадбек Раҳимжонов
78'  Усмонали Исмоналиев


Бугун Суперлиганинг 2024 йилги мавсумига расман якун ясалади. Одатда сўнгги турларга келиб барча нарса кундек равшан бўлиб улгурган, шу боис ўйинлар расмиятчилик мақомини оларди. Лекин бугунги учрашувларнинг барчасида интрига сақланиб қолинган. Бизни 1 та эмас, 2 та дерби кутмоқда. Улардан бири Тошкент дербисидир. "Бунёдкор" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади. Бу ўйин "шерлар" учун ҳеч қандай аҳамиятсиз бўлсада Суперлигада қолиш масаласини тўлиқ ҳал қилмаган "қалдирғочлар" учун муҳимлилик даражаси юқори. 

Кайфиятсиз "Пахтакор"

Сўнгги ўйинларда "Пахтакор"нинг кайфияти чоғ эмас. Совринли ўринлар учун курашни бой берди. Боз устига Шацких ва Черан, Собирхўжаевнинг жамоада йўқ бўлиб қолгани четдан шубҳаларни янада оширди. Жамоа сўнгги 5 та учрашувнинг фақат 2 тасида 3 очкони қўлга кирита олди. 3 та ўйинда мағлуб бўлди. Бу борада жамоа Суперлиганинг 10-жамоаси бўлиб турибди. Улар сўнгги бор 31 октябрь куни "Андижон"ни таслим қилган. 25-турдан сўнг чемпионатни медалларсиз тугатиши аниқ бўлган "Пахтакор" 8 йил олдинги антирекордини такрорлади. 2016 йил клуб мавсумни 5-ўринда якунлаган. Эртага ғалаба қозонилган тақдирда фақат 1 поғона кўтарилиш имкони бор, холос. Бу эса ҳеч нарсани англатмайди. Бугун футболчилар босимсиз ҳаракат қилишади ва мухлислар учун мавсумни тугатиб қўйишади, тамом. Черан учун эса хайрлашув учрашуви бўлмайди. Бу мавзуга нуқта қўйдик. Мотивация эса майдон эгалари томонида. 


Иккинчи даврада иштаҳаси очилган "Бунёдкор"

"Бунёдкор" Илёс Зейтуллаев қўл остида иккинчи даврада биринчисига қараганда мазмунлироқ кўрина бошлади. Ёзги трансферлар вақтида ҳам сифатли селекцияни амалга ошира олди. Сўнгги 10 та ўйинда "қалдирғочлар" 16 очко жамғарди, охирги 5 та баҳсда эса фақат 1 бор мағлуб бўлди. 2 та дуранг, 2 та ғалаба. Айниқса, "Олимпик" устидан қозонилган ютуқ Суперлигада қолиш йўлида асқотиши турган гап. Юқорида сифатли трансферлар ҳақида гап борди. Андрия Филипович деган номга кўп бор тўхталмоқдамиз. Жамоанинг асосий фигурасига айланиб бўлган хорватиялик легионер 12 та ўйинда 4+4=8 кўрсаткичини қайд этди. У гол урган ёки узатма қайд этган баҳсларда жамоаси мағлубиятга учрагани йўқ. Дарвоза чизиғидаги муаммолар Ҳамидулло Абдунабиев орқали барҳам берилди. Гарчи у биринчи даврани "Олимпик"да ўтказган бўлсада, "Бунёдкор"га тезда мослашиб кетди. Дарвозабонлар статистикасида у 60 та сейв билан кучли учликда бормоқда. Бир нечта ўйинларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Сифатсиз трансфер дея қаралган Луис Качоррига мослашиш учун вақт талаб этилди. Кейинчалик ўзини кўрсатишни бошлади, мураббийлар унга 11 та баҳсда имконият беришди ва бу ўйинларда Италияда туғилган албаниялик ҳужумчи 3 та гол 1 та ассист муаллифига айланди.



Ўзаро учрашувлар ёхуд "суғур куни" 

Шу кунгача жамоалар Суперлига доирасида 37 маротаба тўқнаш келишган. Бу ўйинларда устунлик "шерлар" томонида 15 ғалаба. "Бунёдкор" 13 та ўйинда зафар қучган. 9 та беллашувда муроса кўчаси танланган. Қизиқ ҳолат, 5 йилдан буён жамоалар ўртасидаги мавсумдаги 1 та ўйин 3:2 ҳисобида "Бунёдкор"нинг ғалабаси билан якунланмоқда. Суғур куни давом этадими?

27.11.2019. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

05.11.2020. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

27.11.2021. "Бунёдкор" - "Пахтакор" 3:2

29.06.2022. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

01.12.2023. "Пахтакор" - "Бунёдкор" 2:3

30.11.2024 ?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика