Хави: "Ягона оила бўлиб курашдик"

Sherzod Nurmatov
5 окт 2026, 18:30
Нидерландия миллий терма жамоаси бош мураббийи Хави Миллатлар Лигаси 4-тури доирасида Сербия устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ягона оила сифатида курашдик. Биз чиндан ҳам қийинчиликларга чидашимизга тўғри келди. Аслида тўпни назорат қилишни истаган бўлсак-да, кўпроқ ҳимояланишга мажбур бўлдик.

Сербияга бас келиш биз учун осон кечмади, улар ҳақиқатан ҳам жуда яхши ўйин кўрсатишди. Бироқ бошқа тактик схемага ўтганимиздан кейин вазият анча яхшиланди.

Эндиликда турли хил усуллар билан устунлик қилишни ўрганиб олдик. Шу билан бирга, баъзи вазиятларда пастки ёки ўрта блокда ҳимояланиш зарурлигини ҳам тушуниб турибмиз. Футболчиларим билан фахрланаман, биз вазифани яхши уддаладик", – деди Хави NOS телеканалига берган интервьюсида.

Нидерландия терма жамоаси сафида голларни 31-дақиқада Тен Копмейнерс ва 72-дақиқада Жошуа Зиркзее урди. Сербияликлардан эса 35-дақиқада Михайло Цветкович тўп киритишга муваффақ бўлди.

Нидерландия 8 очко жамғарган ҳолда "А" лигасининг 2-гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Бирорта ҳам очко ололмаган Сербия эса сўнгги, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: NOS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›