

Учрашув Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Ушбу баҳс учун осиёликлар 12 миллион доллар пул тўлашади. Ушбу баҳсда Аргентина тўлиқ таркиб билан келиши шарт бўлади ва Лионел Месси майдонга тушиши лозим бўлади. Шунингдек, Месси ҳиндистонлик мухлислар билан учрашиши ва уларга дасхат тарқатиши лозим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Аргентина терма жамоаси Ангола билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ушбу баҳс Африка жамоаси учун 14 миллион долларга тушди.



