

“Ёзги йиғин чоғида таркибдаги айрим ўзгаришлар юз бериши давом этмоқда.
Жумладан, мавсум бошида “Андижон” аъзосига айланган ҳимоячи Игорь Голбан жамоамизни тарк этди.
Ҳар иккала томоннинг ўзаро розилиги асосида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Голбан йил бошидан буён “Андижон” сафида 6 та ўйинда иштирок этди ва майдонда жами 540 дақиқа ўтказди.
Биз Голбанга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз!”, — дейилади хабарда.



