

Турли воқеалар содир бўлиш эҳтимолини баҳолашга ихтисослашган платформа маълумотларига кўра, турнирнинг бош индивидуал соврини учун курашда француз Килиан Мбаппе фаворит ҳисобланади.
Иккинчи ўринни Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси эгаллаб турибди. Учинчи поғонадан Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн жой олган. Норвегиялик Эрлинг Холанд эса тўртинчи кўрсаткичга эга.



