"Арсенал" "Астон Вилла" футболчисини 51 млн фунтга сотиб олмоқда

Aslanov Jasurbek
19 авг 2026, 19:26
"Арсенал" "Астон Вилла" билан ҳимоячи Эзри Консанинг трансфери бўйича келишувга эришди, дея хабар бермоқда журналист Дэвид Орнштейн.

28 ёшли футболчининг трансфери 51 миллион фунт ҳамда қўшимча бонусларни ташкил этади.

Англия терма жамоаси аъзоси бугун "Астон Вилла"даги жамоадошлари ҳамда клуб ходимлари билан хайрлашди. Пайшанба куни у "канонирлар" сафида тиббий кўрикдан ўтади.

Ўтган мавсумда Конса 34 та ўйинда майдонга тушиб, 1 маротаба майдондан четлатилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/David_Ornstein