Расман. "Олтин бутса" соҳиби маълум

25 май 2026, 08:10
"Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра "Олтин бутса" совринини қабул қилиб олади.

32 ёшли инглиз футболчиси Бундеслиганинг 31 та учрашувида 36 та гол уришга (72 балл) муваффақ бўлди.

Иккинчи ўринни Эрлинг Холанд эгаллади. "Манчестер Сити" форварди АПЛда рақиблар дарвозасини 27 бор (54 балл) ишғол қилди. Кучли учликни эса Ла Лигада 25 та гол (50 очко) урган "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе якунлаб берди.

Бу Кейн учун фаолиятидаги иккинчи "Олтин бутса"дир. У "Бавария"даги дебют мавсумида ҳам (2023/24) айнан 36 та гол киритган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com