Фабрицио Романо дисквалификацияси бекор қилинган Михаил Мудрикнинг келажаги ҳақида инсайд берди

1 авг 2026, 09:40
Инсайдер Фабрицио Романо "Челси" вингери Михаил Мудрик атрофидаги вазият ҳақида гапириб берди.

"Август ойида "Челси" Мудрикнинг ҳолатини баҳолайди ва уни жамоада олиб қолиш ёки кетишига имконият бериш борасида бир қарорга келади. Эҳтимол, ижарага берилар. Воқеалар ривожини кузатамиз. Ҳозирда Мудрик фақатгина майдонда шериклари билан бирга бўлишни, футбол ўйнашни ва ўз маҳоратини кўрсатишни истамоқда. У бир муддат мустақил равишда машғулот олиб борди. Мудрик тайёр ва биз бундан буён нима бўлишини кўрамиз", — деди Романо ўз YouTube-каналида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мудрикдан антидопинг қоидаларини бузгани учун қўйилган дисквалификация олиб ташланган эди. 2024 йилнинг декабрь ойида украиналик футболчининг допинг-намунасида мельдоний аниқланган эди.

Мудрик "Челси" сафидаги сўнгги расмий ўйинини 2024 йилнинг ноябрь ойи охирида Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичида "Хайденхайм"га қарши (2:0) ўтказган. Ушбу учрашувда украиналик футболчи гол уришга эришган. Умумий ҳисобда у Лондон клуби сафида 73 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano