

Туркияликлар Бельгия, Италия ва Франция билан бир гуруҳдан жой олган бўлиб, Монтелла шогирдлари бугун францияликларга қарши майдонга тушади.
"Жаҳон чемпионатида катта муваффақиятсизликни бошдан кечирдик. Аммо ўтмишдаги омадсизлик ва ютуқларни ҳозирги кунга кўчирмаслигимиз керак.
Хулосамизга кўра, барча футболчилар яхши спорт формасида. Ўзига бўлган ишонч борасида ҳам муаммо йўқ. Рақобат жуда юқори бўлган соҳада фаолият юритяпмиз. Бугун ҳам бизни ана шундай ўйинлардан бири кутиб турибди. Эҳтимол, ўз тарихимизда илк бор бундай юқори даражада кетма-кет тўртта учрашув ўтказиб, ана шундай жиддий синовдан ўтармиз. Бу бизни руҳлантиради ва мотивация беради. Салбий хаёллар ортидан эргашмасдан, ўз ишимизни энг яхши тарзда қандай бажариш ва мамлакатимиз номини қандай муносиб ҳимоя қилиш ҳақида ўйлаб ҳаракат қилишимиз шарт", – деди Монтелла.
Эслатиб ўтамиз, Туркия – Франция учрашуви бугун 23:45 да старт олади.



