Фабиан Руис ва Гави Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026даги ғалабаси шарафига помидор билан тақдирландилар

22 июл 2026, 10:05
Испания терма жамоаси футболчилари Фабиан Руис ва Гави Испаниянинг ЖЧ-2026даги ғалабаси шарафига помидор олишди, деб хабар бермоқда "Andalucía Información".

Спортчилар Ватанига қайтиб, ўзларининг жонажон Лос-Паласьос-и-Вильяфранка шаҳрида тантанали кутиб олинди. Маҳаллий анъанага кўра, спортчиларга эришган ютуқлари учун ўз вазнларига тенг миқдорда помидор порцияси тақдим этилди.

Гави 68,5 кг томат олди, Фабиан Руис эса – 84,5 кг.

Тантанали маросимда Лос-Паласьос-и-Вильяфранкадан бўлган яна бир жаҳон чемпиони Хесус Навас ҳам иштирок этди. Футболчилар биргаликда суратга тушишди.

Диққатга сазовор жойи шундаки, 2024 йилда Испания Европа чемпионатида ғолиб чиққанидан сўнг, Навас 64,7 кг помидор олган бўлса, Руисга 83,2 кг берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Andalucía Información