

Клуб мустақил комиссия ҳукми устидан апелляция бериши кутиляпти.
Журналист берган маълумотга кўра, клубга нисбатан қўлланадиган санкциялар ҳозирча тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг февраль ойида АПЛ клубга 2009/2010 йилги мавсумдан 2017/2018 йилги мавсумгача бўлган давр бўйича 115 та айблов қўйганди. Хусусан, "шаҳарликлар" молиявий маълумотларни тақдим этмасликда, футболчилар ва мураббийларга тўланган товон пуллари ҳақида нотўғри маълумотлар беришда, шунингдек, АПЛнинг даромадлилик ва барқарорлик қоидаларини бузганликда айбланганди. "Манчестер Сити" барча айбловларни доимий равишда рад этиб, уларни ёлғон деб атаб келди. Шунингдек, клуб АПЛ комиссиясининг холислиги ва унинг юрисдикциясига эътироз билдириб, судларга даъво аризалари ҳам киритган эди.



