

"Бунёдкор" клуби академиясини мавқеини кўтариш йўлида тажрибали мутахассис Баҳром Бойжонович Давлатовни таклиф қилди. У клуб президенти маслаҳатчиси лавозимида ишлайди. Бугун "Бунёдкор" академияси мажлислар залида йиғилиш ва таништириш тадбири бўлиб ўтди. Маълумки, мазкур клуб Баҳром Давлатов учун бегона ҳисобланмайди. Собиқ раҳбар 2011-2012 йилларда "қалдирғочлар" вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган.


